Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман бошчилигидаги навбатдаги мониторинг 22-сонли жазони ижро этиш муассасасига амалга оширилди
05 Май
Жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан навбатдаги мониторинг ташрифи Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига амалга оширилди.
Омбудсман: 1-чорак давомида 80 млн сўм атрофида алимент тўловлари ундирилишига эришилди
03 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га жорий йилнинг 1-чорагида, яъни январь-март ойларида алимент маблағларини ундириш бўйича 38 та мурожаат келиб тушган. Барча мурожаатлар Омбудсман назоратига олингач, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 32 та иш ижобий ҳал этилди. 31 март ҳолатига кўра, жами 80 млн сўм атрофидаги алимент тўловлари мурожаатчилар фойдасига ундирилган.
Қорақалпоғистондаги 28-сон манзил колониясида “Омбудсман қутиси” олиб қўйилгани маълум бўлди
30 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова Қўнғирот тумани 28-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман ҳамда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори ўзаро ҳамкорлик масалаларини келишиб олишди
29 Апр
Хабарингиз бор, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи давомида Олий Мажлис палаталари, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги билан учрашувлар ўтказди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанд вилоятига жўнаб кетди
28 Апр
Бугун Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудларда бола ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. 28-30 апрел кунлари Вилоятдаги 20 га яқин объектлар ўрганилади.
Омбудсманнинг Хоразмдаги вакили ҳибсхонада сақланаётган маҳбус мурожаатини ўрганди
28 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Хамро Бектемировга Вилоят ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ушлаб турилган маҳбус мурожаат қилган эди.
Омбудсман Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адрианни қабул қилди
28 Апр
Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адрианни қабул қилди.
ОМБУДСМАН: НОГИРОНДАН АСОССИЗ ОЛИБ ҚЎЙИЛГАН УЙ ЭГАСИГА ҚАЙТАРИЛДИ
28 Апр
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)га Сурхандарё вилояти, Бойсун туманида яшовчи ногирон фарзанди бор, ёлгиз она Х.Й томонидан уй-жойи асосиз тортиб олинаётгани бўйича мурожаат келиб тушган.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ишсиз ва ноҳақ жаримага тортилган фуқаролар мурожаатларини ҳал этди
27 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймова ҳудудларда  фуқароларни иш билан таъминлашга оид қатор мурожаатларни ижобий ҳал этди. Жумладан, Омбудсман вакили Нукус шаҳридаги оғир турмуш шароитида яшаётгани фуқароларни Республика Эндокринология диспансери ва Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштиришда ёрдам берди.