2024 йилнинг 4-5 июль кунлари Омбудсман ўринбосари, котибият ходимлари, минтақавий вакил ҳамда Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Қорақалпоғистон Республикасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда навбатдаги мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Мониторингларда, шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутатлари, Ижтимоий ҳимоя бошқармаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳудудий Кенгаши вакиллари ҳам иштирок этишди.