Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман бошчилигида Товоқсойдаги 7-сон жазони ижро этиш муассасасидаги шароитлар ўрганилди
27 Мар
2023 йилнинг 27 март куни Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Тошкент вилоятидаги 7-сон жазони ижро этиш муассасасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда маҳаллий ва халқаро ОАВ ҳам бевосита иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимояси
25 Мар
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман ташкил этилганининг 28 йиллиги нишонланди. Ушбу институт Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчилардан бўлиб бизнинг юртимизда таъсис этилган.
Конституция учун овоз бериб, инсон ҳуқуқларининг фундаментал асослари мустаҳкамланишига ҳисса қўшинг!
24 Мар
Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги Конституция даражасида белгиланмоқда. Бу билан қийноқ ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар илдизи қирқилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган Миранда қоидаси, яъни шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари, ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши бўйича ҳам норма киритилаяпти. 
Болалар Омбудсмани БМТнинг Қочқинлар бўйича вакили билан учрашди
23 Мар
2023 йилнинг март ойида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Ханс Шоддер билан учрашди.
Ҳар бир бола давлат ҳимоясида!
18 Мар
Ижтимоий тармоқларда 23 ёшли каттақўрғонлик аёлнинг ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, болаларига зулм қилган “она” жамоатчилик нафратига учради.
Навоий вилоятидаги 11 сонли Жазони ижро этиш колониясига мониторинг тарифи амалга оширилди
17 Мар
 2023 йилнинг 14 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев томонидан Навоий шаҳридаги 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда жамоатчилик вакиллари, жумладан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоятдаги раҳбари Ғ.Алиев, “Мадад” ННТ Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси И.Ахатовлар ҳам иштирок этишди.
2 йилга кечиккан уй: Омбудсман фуқаро манфаатида судга даъво ариза киритди
17 Мар
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёров номига Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Р. янги уй-жой сотиб олиш бўйича тузилган шартнома шартлари 2 йилдан бери бажарилмагани бўйича мурожаат қилди.
Бухоро судида 39 нафар айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди
17 Мар
Нукус воқеалари бўйича  судланувчилар Алымбай Мирзамбетов, Муратбай Пирлепесов, Алйшер Шарапов, Онгарбай Мамутов, Тимурбек Исмаилов, Расул Султаниязов, Есимқан Қанаатов, Абдималик Хожаназаров, Абзал Наурызбаев, Нурмухаммед Генжебаев, Амантай Сейтмуратовларга прокурор озодликдан маҳрум килиш жазоси тайинлашни сўраган бўлсада, суд Мустақил комиссиянинг илтимосномасини инобатга олиб уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, уларга танланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор килиниб, суд залидан озодликка чиқарилди.
Мустақил комиссия суд раисидан 39 нафар айбланувчига инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинланишини сўради
17 Мар
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган эди.