Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова хизмат ташрифи билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб турибди.
У ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида иштирок этган эди. Омбудсман ушбу тадбирлар доирасида 7-9 сентябрь кунлари ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмлар гуруҳлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун ташкил этилган минтақавий тренингда ҳам иштирок этди.