Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Комиссия Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича навбатдаги текширувини бошлади
15 Авг
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 15 август кунидан яна Қорақалпоғистонда иш бошлади.
Комиссиянинг Қорақалпоғистондаги фаолиятини ёритиш бўйича Телеграм канал ишга туширилди
15 Авг
Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ўз фаолиятининг 2022 йилнинг 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлаган эди.
Навоийда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилмоқда
13 Авг
2022 йилнинг 12-13 август кунлари Навоий вилояти, Кармана туманининг “Малик” ва “Дегороний” МФЙларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев Кармана тумани ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Джалилова, туман маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Жумаевлар иштирок этишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссияси йиғилиши тафсилотлари
12 Авг
2022 йил 12 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Парламент комиссиясининг аъзолари Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга амалга оширилган мониторинг ташрифлари юзасидан Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборотини эшитишди.
“Фарғонадаги “Жаслиқ” номи остида эълон қилинган хабарга Омбудсманнинг якуний муносабати
12 Авг
Аввал ижтимоий тармоқларда “Фарғонадаги “Жаслиқ” номи остида 2022 йил 29 май куни тарқатилган видео хабар Омбудсман назоратига олингани ҳақида хабар берган эдик. Унда М.Қамчиева фарзанди С.Қамчиевга нисбатан қийноқ ҳолатлари қўлланилаётганини баён этган.
Иш стажлари ҳисобга олинмаган фуқаролар манфаатида Омбудсман томонидан судларга даъво аризалари киритилди
12 Авг
Фуқаро С.З., т.Қ., Ш.А. ва Р.М.лар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) шикоят билан мурожаат қилиб, фуқаролар шикоятларида Жиззах шаҳар бўлими пенсия ва нафақаларни тайинлаш комиссияси қарорларини бекор қилиниши, улар томонидан иш стажини қайта ҳисоблаб чиқилишида ёрдам сўраган.
Омбудсман ташаббуси билан Навоий вилоятидаги маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
11 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда прокуратура, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида жорий йилинг ўтган даври мобайнида Навоий худудида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида сайёр қабуллар ташкил этилган эди.
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни ўрганаётган комиссия йиғилишида тўпланган маълумотлар таҳлил қилинди ва кейинги режалар белгиланди
11 Авг
2022 йилнинг 11 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзолари билан биргаликда, “Мадад” бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти”, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази, “Гуманитар ҳуқуқий марказ”, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва “Тараққиёт стратегияси” маркази каби қатор фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.
Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди
11 Авг
Жорий йилнинг 10 август куни Миллий гвардия Марказий девонида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 август кунидаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини муҳокама этиш ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида навбатдаги видео-селектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.