Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН: БАРЧА ХОТИН-ҚИЗЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
26 Апр
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ ноҳуш хабарлар кўп тарқалмоқда. Бир нарса аниқки, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аслида бундан-да кўп бўлиши мумкин. Буни инкор эта олмаймиз. Чунки, ўзбек аёли қанчалик қийналса ҳам, уни ижтимоий тармоқлар у ёқда турсин, ҳатто маҳалла-кўй, таниш-билишларига ҳам ошкор этишни истамайди.
Жанубий кореялик профессор: Ўзбекистонда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли кучаймоқда
23 Апр
Жанубий Кореянинг етакчи нашрларидан бири «The Korea Post» сайтида Моквон университети вице-президенти, профессор Ри Ик Хённинг "Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги роли кучаймоқда" номли мақола чоп этилди.
4-курсга ўтмаган 6 нафар талаба Омбудсман аралашуви билан ўқишга тикланди
23 Апр
Жорий йилнинг февраль ойида Бухоро вилояти, Бухоро туманидан фуқаро Р.Субхонов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети талабаларидан олинган имтиҳон натижаларидан норози экани, набираси А.Рахмонов ва яна беш нафар талабаларга қайта имтиҳон топшириш имконияти берилишини сўраб мурожаат қилган.
Омбудсман: Сохта ариза билан ловозимидан четлаштирилган ходим ўз ишига тикланди
22 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан сохта ариза билан бошқа ишга ўтказилгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Фуқароларнинг эгалик ҳуқуқлари тикланди
21 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи 84 нафар фуқароларнинг ерга эгалик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мурожаати келиб тушган эди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили ёрдамида фуқаронинг турар жойи қайта қуриб берилмоқда
21 Апр
Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Минтақавий вакили, Зухра Реймова Нукус шахридаги “Шимбай шайхана” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан учрашув ўтказганида, фуқаро, II гуруҳ ногирони П.Қ. оила аъзолари билан оғир шароитда  яшаб келаётгани ва унинг бошпанасини қайта қуриб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил танқид қилган меҳрибонлик уйи директори ҳамда омбор мудири ишдан олинди
20 Апр
Хабарингиз бор куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) расмий сайтида "Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда" сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда
17 Апр
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Хизмат сафари 2021 йил 15 март кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Навоийдаги кўриш имконияти чекланган болаларнинг 30 нафари кўз жарроҳлиги ва консерватив давога муҳтож
16 Апр
Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси 1958 йилда қурилган. 2015 йилда реконструкция қилинган. 120 ўринга мўлжалланган. 122 нафар тарбияланувчи мавжуд. 60 ўринга мўлжалланган ётоқхонада 101 нафар бола жойлаштирилган. 20 ўринли мактабгача тайёрлов гуруҳи мавжуд. 121 нафар бола таълим олмоқда. Ошхона 80 ўринга мўлжалланган.