2022 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг VII-йиғилишида иштирок этди. Мазкур йиғилишда иштирокчилар инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий йўналишларидан бири бўлган ҳуқуқий тарғибот хусусида фикр алмашишди.