Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили номига Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро О.Қ.дан иш фаолиятида меҳнат ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат келиб тушди. Тумандаги мактаблардан бирида математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритадиган мурожаатчининг сўзларига кўра, шу мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари иш бошлаганидан буён йиғишларда уни обрўсизлантиришгат ҳаракат қилиб келган ва унга босим ўтказиш орқали дарс соатларини ўз танишларига ўтказиб берган.