Бугун, 2024 йилнинг 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда мазкур Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова иштирок этди. Шунингдек, муҳокамаларда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари ҳам иштирок этишди.