Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Давлат органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасидаги навбатдаги очиқ мулоқот тафсилотлари
06 Июн
Маълумки, 3 йилдан буён Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Бемор маҳкум ҳолидан хабар олинди - Омбудсман
06 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили жазони ижро этиш муассасаларига амалга оширган ташрифларидан бирида 20-сон колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилгани ҳақида хабар топиб, шу куннинг ўзида маҳкум Н.У. нинг ҳолидан хабар олди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – парламентнинг доимий назоратида
05 Июн
Кейинги йилларда мамлакатимизда ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Ўзбекистон ва Финляндия ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
04 Июн
2024 йилнинг 4 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Хельсинки универсиети Қонун устуворлиги маркази эксперти, Финляндия Адлия концлери ўринбосари Микко Пуумалайнен билан учрашди.
2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган маҳкумага берилган жазо уй қамоғига алмаштирилди
04 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А. Хусейнова 4-сонли тергов ҳибсхонасига амалга оширган мониторинг ташрифида ушбу муассасада сақланаётган аёл мурожаати якка тартибда қабул қилинган эди.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Финляндия тажрибаси
04 Июн
2024 йилнинг 3-4 июнь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Финляндиянинг Ташқи ишлар вазирлиги, Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети билан ҳамкорликда Омбудсман Котибияти ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Иш вақтида ногиронлик орттирган фуқарога ҳисобланган ойлик маошлари ўзлаштирилгани бўйича мурожаат ҳал этилди - Омбудсман
03 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкентдаги тадбиркорлик субъектларидан бирида фаолият юритган ва иш вақтида соғлиғига етган жароҳат туфайли ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилган фуқаро Д.Л. мурожаати келиб тушди.
Бухоронинг Вобкент туманида Омбудсман минтақавий вакилининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди
31 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Вобкент туманида фуқаролар учун тадбир ташкил этилди. Унда “Анжирбоғ”, “Бозоржойи”, “Кўлиодина”, “Чангарон”, “Чўрикалон” ва “Сўфидеҳқон” маҳаллаларидаги аҳоли қамраб олинди. 
2-гуруҳ ногирони бўлган маҳбус даволанишга ётқизилди - Омбудсман
31 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сирдарё вилоятидан фуқаро Ф.И. мурожаат қилиб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган, 2-гуруҳ ногирони бўлган жиянининг соғлиғидан хавотирда эканлигини билдирди.