Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимлар учун ўқув машғулоти ташкил  этилди
09 Янв
2023 йилнинг 07 январь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти тизимида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув машғулоти ўтказилди. Олтинчи минтақавий ҳудудга кирувчи Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби учун ташкил этилган тадбирга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова таклиф қилинди.
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича суд жараёнларида видеоматериаллар бўйича кўрсатмалар олинди
06 Янв
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни 4 январдан бошланган.
Қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари –олий қадрият
05 Янв
Инсон қадри барча нарсадан устун. Давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ушбу ғоянинг тўлиқ мужассам эканига гувоҳ бўлдик. Таълим, соғлиқни сақлаш, электр энергия, газ, суд-ҳуқуқ, хуллас аҳолини қийнаб келаётган масалаларнинг барчаси ушбу Мурожаатномадан ўрин олди. Аҳамиятлиси, муаммолар аниқ кўрсатилди, таклифлар ҳам аниқ илгари сурилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятига назар
04 Янв
Фуқароларимиздан қандай мурожаатлар келиб тушади? Улар қай тартибда ўрганилади? Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ва алоқалар қай тарзда олиб борилади? Бу ва бошқа саволларга батафсил кўрсатувимиз орқали жавоб оласиз
30 декабрь куни Омбудсманнинг 2022 йилдаги охирги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
30 Дек
2022 йилнинг 30 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Омбудсман ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган масала ижобий ҳал бўлди
30 Дек
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га фуқаро Ш.Л. қариялар уйига жойлаштириш масаласида мурожаат қилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг халқаро ҳамкорлик йўналишидаги фаолияти ҳақида брифинг
29 Дек
Қайд этиш лозимки, Омбудсман институти 1995 йилда МДҲ давлатлари орасидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб жорий этилган. Мазкур институт ҳозирда Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсманлари институти, Осиё Омбудсманлари Ассоциацияси, Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси ва Евроосиё Омбудсманлари Альянси каби халқаро ташкилотларнинг тўла қонли аъзоси ҳисобланади.
Омбудсман минтақавий вакилининг Андижон вилоятидаги ўрганишлари
27 Дек
2022 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидова Балиқчи тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Комиссия аъзолари айбланувчилар билан суҳбатлашишди
26 Дек
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Комиссия аъзолари Ф.Эшматова бошчилигида Бухоро вилоятидаги 4-сон Тергов ҳибсхонасига ташриф буюришди. Ташриф давомида ҳибсхонадаги шарт-шароитлар, иситиш тизими ва озиқ-овқат таъминоти ўрганилди.