Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳининг навбатдаги ўрганишлари  Чирчиқдаги жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар учун электрон магазин хизмати жорий этилган
02 Ноя
2022 йилнинг 29 октябрь куни Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Тошкент вилоятидаги 13-сонли колонияга мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда Омбудсман ходимлари ва унинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили, «Мадад» ва «Шарқ аёли» ННТ вакиллари ва олий тоифали психолог иштирок этди.
Электр энергия ва газдан узиб қўйилган фуқаро мурожаати жойига чиқиб ўрганилди
02 Ноя
Facebook ижтимоий тармоғида фуқаро О.Абдуллаеванинг уйи электр энергия ва газ таъминотидан ноқонуний равишда узилганлиги сабабли ўзи ва  3 нафар вояга етмаган фарзанди қийин шароитда яшашга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Жамоатчилик эътиборини тортган ушбу хабар ҳақида интернет фойдаланувчилари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Facebookдаги саҳифасида шарҳлар қолдиришди ва ҳолатни назоратга олинишини сўрашди.
Қорақалпоғистондаги воқеаларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди
01 Ноя
Комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.
Бола парвариши таътилида бўлган собиқ ходим ўз ишига тикланди, иш берувчидан эса 1,5 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди - Омбудсман
01 Ноя
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида яшовчи фуқаро М.Ш. бола парвариш таътилида бўлишига қарамай иш берувчи томонидан ноқонуний ишдан бўшатилгани ҳақида мурожаат қилди.
Навоийда Конимех туманидаги 5 та маҳаллалар фаоллари учун “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди
01 Ноя
“Омбудсман мактаби” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти,  Конимех тумани, Мусиқа мактабида  ўтказилди.
QALAMPIR.UZнинг
31 Окт
2022 йилнинг 30 октябрь куни QALAMPIR.UZ сайти томонидан "Ичкаридаги ишлар ёҳуд Оятулло Махсумов ростдан ўз жонига қасд қилганми?" номли махсус фильм эълон қилинди. Унда шу йилнинг 9 октябрь куни Навоий вилоятидаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида муқаддам тўрт маротаба судланган маҳкумнинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича унинг яқин қариндошлари фикрлари олинган. Ушбу ҳолатда марҳумнинг яқинлари унинг қийноққа солинганини айтишган. Ҳозирда Навоий махсус прокуратураси томонидан мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда ва қонуний қарор қабул қилинади.
“Омбудсман мактаби” Ғузор туманида
28 Окт
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан жорий йилнинг 26 октябрь куни Ғузор туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Фуқаролар билан мулоқот Инсон ҳуқуқлари таъминланишининг бош омилидир” мавзусида тадбир ўтказилди.
Омбудсман вакили Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинарда иштирок этди 
28 Окт
2022 йил 26-28 октябрь кунлари Франциянинг Страсбург шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат органлари вакиллари учун Европа Кенгаши конвенциялари бўйича семинар ташкил этилди.
Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакилига маҳкумлар нима масалада мурожаат қилишган эди?
28 Окт
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) худудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мунтазам равишда мониторинг ташрифлари амалга оширилиб, у ерда сақланаётган шахсларга яратилган шароитлар мунтазам равишда ўрганиб келинади. Ташрифлар доирасида маҳкумлар билан жамоавий ва якка тартибдаги суҳбатлар ҳам ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари қабул қилинади.