Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Собиқ маҳкумларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди
12 Окт
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги вакиллиги, Европа Иттифоқи, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) ва "INTILISH" республика ахборот-таълим маркази билан биргаликда “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг заиф қатламларини қайта ижтимоийлаштиришдаги ўзаро ҳамкорлиги" лойиҳаси доирасида идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.
USAIDнинг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди
11 Окт
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, USAIDнинг “Суд тизимини  мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳаси раҳбари, судья - Соня Простран ва USAIDнинг Ўзбекистондаги лойиҳасини бошқариш бўйича мутахассис Мамед Аскеров билан учрашди.
ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ПРЕВЕНТИВ МЕХАНИЗМНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
08 Окт
Жорий йилнинг 8 октябрь куни “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда миллий превентив механизмни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Омбудсман Нидерландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси билан учрашди
07 Окт
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Нидерландия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Хиллес Бесхоор Плух ва сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи Тимен Каувенарлар билан учрашди.
Пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда ўзаро ҳамкорлик
06 Окт
Жорий йилнинг 6 октябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пробация хизмати фаолиятида инсон ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Омбудсман жамоаси барча устоз ва мураббийларни байрам билан муборакбод этади
30 Сен
Меҳрибон устоз, талабчан мураббий, тажрибали ўқитувчи. Албатта ҳар биримизни мана шундай сифатлар билан тилга оладиган устоз ва мураббийларимиз бор. Уларнинг таълим-тарбияси, танбеҳи баъзи пайтларда эса ўта талабчанлиги бизни ҳозирги даражага эришишимизда муҳим ва салмоқли ўринга эга.
“Омбудсман клуби”га аъзо бўлмоқчи бўлган талабалар билан учрашув ўтказилди
27 Сен
Жорий йилнинг 27 сентябр куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари иштирокида Тошкент давлат юридик университетида талабалар билан учрашув ўтказилди.
Омбудсман Санкт-Петербург шаҳридаги сайлов жараёнларида эксперт сифатида иштирок этди
21 Сен
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Россия Федерацияси Давлат Думаси, Санкт-Петербург Қонунчилик Мажлиси ва шаҳар ичидаги муниципалитетларнинг шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларида эксперт сифатида иштирок этди.
Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди
21 Сен
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани)тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Омбудсман Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади
17 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган  Россия Федерацияси Давлат Думаси, Санкт-Петербург Қонунчилик  Мажлиси ва шаҳар ичидаги муниципалитетларнинг шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларида эксперт сифатида иштирок этиш учун Санк-петербург шаҳрида бўлиб турибти.
Бугун туғилган кун – Алия Юнусова
17 Сен
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Алия Юнусова 1961 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У юридик фанлар номзоди,  20 йилдан ортиқ вақт давомида болалар ҳуқуқлари билан шуғулланган. 2004 йилдан бери уч марта Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
МДҲга аъзо давлатлар Болалар Омбудсманларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
15 Сен
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни МДҲ давлатлари Бола ҳуқуқлари бўйича вакилларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Беларус ва Aрманистон Болалар омбудсманлари ҳамда МДҲга аъзо давлатлар вакиллари иштирок этишди.