Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси таъсис этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди
14 Май
Жорий йилнинг 13 май куни Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини таъсис этилганлиги муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Бурса маъмурияти билан учрашди
14 Май
Туркия Бош Омбудсмани таклифига биноан Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциациясини тузиш бўйича таъсис Кенгашида иштирок этиш мақсадида Туркия Республикасининг Бурса шаҳрига ташриф буюрган Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва делегация аъзолари Бурса губернатори Якуб Канболат, Османгази мери Мустафа Дюндар ҳамда Бурса мэри Алинур Акташ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар Ассоциацияси тузилди
13 Май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли кейинги йилларда Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалари йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар
12 Май
Сизга шуни маълум қиламизки, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ишонч телефони линиядаги техник носозликлар туфайли вақтинча ишламаяпти.
Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили кўмагида бошқа колонияга ўтказилган маҳкумга иш ҳақи ундириб берилди
12 Май
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камаловнинг Бўка туманидаги 43-сон манзил колониясига мониторинг ташрифини амалга оширган эди. Ушбу мониторинг давомида  жазо муддатини ўтаётган маҳкумлардан бир неча масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинган эди.  
Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили сайёр қабулда тушган мурожаатларни ҳал этмоқда
11 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Комилов фуқаролар муаммоларини ўрганиш бўйича мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Фарғона вилоят адлия бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона тумани “Илғор” МФЙда ўтказилган эди.
Бухорода икки нафар аёл ҳибсдан озод этилди
08 Май
2022 йилнинг 1 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Ҳусейнова бошчилигида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова ҳамда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари,  Оила ва хотин қизларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Феруза Ибрагимова Бухородаги 4-сонли тергов ҳибсхонасига бориб, муассасада сақланаётган маҳбус ва маҳкума хотин-қизларнинг мурожаатларини қабул қилишди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
07 Май
2022 йилнинг 7 май куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқларини таъминланишида давлат бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Омбудсман: Самарқанддаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонада 160 нафар шахслар сақланмоқда   
06 Май
Жорий йилнинг 20 апрел куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов Вилоятидаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилоят бўлинмаси бош мутахассиси Д.Аъзамов ҳам иштирок этди.