Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Йил давомида яхши натижа кўрсатган Омбудсман ходимлари тақдирланди
30 Дек
2021 йил Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институти тарихида салмоқли ўринга эга бўлди. Жорий йилда Давлат раҳбарининг тегишли қарор ва фармонлари билан Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишидаги ўрни ва ваколатлари янада кенгайтирилди. Қолаверса, Омбудсман фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, мурожаатчилар билан ишлаш, қийноқ ҳолатларини бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик борасидаги иш самарадорлиги 2,5 баробарга ошди.
Ногиронлиги бўлган болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашимиз зарур
29 Дек
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш таклифини халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола этар экан, Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлагани бежиз эмас.
Омбудсман соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича юборилаётган мурожаатларни очиқлади
24 Дек
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ҳамда “Йўл харитаси”нинг тегишли бандлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.
Омбудсман ҳузуридаги Миллий превентив механизм фаолияти янада кучайтирилди
23 Дек
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қийноқларга қарши курашиш масалаласи жуда кенг ҳамда доимий изланиш ва ўрганишни талаб қилгани учун ҳам дунё ҳамжамияти ушбу иллатга қарши курашда кучларни бирлаштириш, халқаро миқёсда бажарилиши мажбурий бўлган нормаларни ишлаб чиқиш йўлидан бормоқда.
Ўзбекистон раислигидаги Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти якунланди
22 Дек
Пойтахтимизда бўлиб ўтган минтақавий форумда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотига раислиги якунлари сарҳисоб қилинди.
Омбудсман фуқаро мурожаати юзасидан вазирликка тақдимнома киритди
21 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Наврўз МФЙда яшовчи 25 ёшли фуқародан мурожаат келиб тушди.
Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг роли
20 Дек
Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида Фуқаролик жамияти аёллар ташкилотлари иштирокида “Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги БМТнинг 1325-сонли резолюциясини амалга ошириш” мавзусидаги минтақавий форуми бўлиб ўтмоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
17 Дек
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Омбудсман манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқди. Амалдаги Қонун 1997 йилда қабул қилиниб, бугунги кунга қадар унга тўрт маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Қонун 22 та модда ва 10 та прим моддадан иборат бўлиб, ундаги эскирган нормаларни ҳозирги давр талабларидан келиб чиқиб янги нормалар билан тўлдириш ҳамда ўзгартишлар киритиш, хусусан Фармон билан Омбудсман институтига берилаётган қўшимча ваколат ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча моддалар билан тўлдириш назарда тутилмоқда.
Омбудсманнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди
16 Дек
2021 йилнинг 15 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.