Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистонда миграция таъсиридан жабрланган болаларга COVID-19 нинг болалар ҳуқуқларига таъсири таҳлил қилинди
01 Дек
ЮНИСЕФ ва Болалар омбудсмани ташаббуси билан “Ўзбекистонда миграция таъсиридан жабрланган болаларга COVID-19нинг болалар ҳуқуқларига таъсирини баҳолаш” тадқиқоти амалга оширилди. Ушбу Бола ҳуқуқларига таъсирни баҳолаш (БҲТБ) Болалар омбудсмани бошчилигида Бола ҳуқуқлари бўйича масъул бўлган Европа тармоғи (БҲМЕТ) томонидан тайёрланган Умумий асосий концепцияни ва БҲТБни мослаштириш бўйича миллий маслаҳатчини жалб қилган ҳолда, миграция таъсиридан жабрланган болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, уларнинг ушбу ҳуқуқларига бўлган таъсирини ўрганиш учун пандемиянинг дастлабки босқичларида ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар, ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунлар, сиёсатлар, бюджет қарорлари, COVID-19 билан боғлиқ дастурлар ва хизматларни кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Омбудсман фуқаролар мурожаатларини қабул қилди
01 Дек
2021 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Омбудсман БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг махсус маърузачиси билан учрашди 
30 Ноя
2021 йилнинг 30 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг Терроризмга курашишда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Финнуала Ни Илойн билан учрашди. Унда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Қосимов ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказ директори ўринбосари Дилноза Муратовалар ҳам иштирок этишди.
Қийноқларни аниқлашдаги халқаро амалиёт ва стандартлар ўрганилди
29 Ноя
Жорий йилнинг 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилоти (Penal Reform International)нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган муассасаларга мониторинг уюштириш ва ҳисоботларни таёрлаш: халқаро амалиёт ва стандартлар” мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили “Мурувват” уйидаги шароитларни ўрганди
27 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими билан биргаликда Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида васийликка олинганларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Омбудсман Туркия Буюк Миллат Мажлиси вакиллари билан учрашди
25 Ноя
Омбудсманнинг Туркия Республикасига ташрифи доирасида ўтказилган навбатдаги учрашувлар Туркия Буюк Миллат Мажлисида ташкил этилди.  Туркия Парламентининг петиция масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари Исмаил Тамер билан учрашувда дунёдаги мавжуд 140 дан ортиқ Омбудсманларнинг  инсон ҳуқуқларини таъминлашда ва давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишдаги ўрни ниҳоятда муҳим эканлиги таъкидланди.
Омбудсман Туркиядаги юртдошларимиз муаммоларини ўрганди
24 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ташкил этилган учрашувда дастлаб, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик баъзаси ва ваколатлари ҳақида ватандошларга маълумот берилди.
Туркияга ташриф доирасида қатор учрашувлар ташкил этилди
23 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Туркия Республикасига ташрифи доирасида Туркия ҳукумати ва Парламенти вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилди.
Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
22 Ноя
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикаси пойтахти Анкара шаҳрида Туркия Парламентининг бош Омбудсмани Шереф Малкўч ва Омбудсманлар Жилели Ўзлем Тунчак, Ариф Дюлгер, Фатма Бенли Ялчин, Садеттин Калкан, Ибраҳим Килинч  билан учрашди.