2023 йилнинг 22 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев бошчилигида, “Мадад” ННТ Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси И.Ахатов, бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник И.Шеровлар ҳамкорлигида Навоий шахридаги 4-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.