Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятида наркологик беморларга яратилган шароитлар ўрганилди. Омбудсман минтақавий вакили қандай тавсиялар берди?
21 Ноя
2022 йилнинг 18 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев Республика ихтисослаштирилган наркология илмий - амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Ўзбекистон Республикаси нодавлат нотижорат ташкилотлари ассоциацияси Навоий вилояти бўлими бошлиғи К.Бабакулова, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси раҳбари И.Ахатовлар ҳам иштирок этишди.
Касаба уюшмалари Омбудсман билан ҳамкорликда ишлайди
21 Ноя
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.
Омбудсман ўрганишлари давомида Мурувват уйида яшовчи 31 нафар ногиронлиги бўлган эркакларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги аниқланди
21 Ноя
Маълумки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг вилоятлардаги минтақавий вакиллари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасалар билан бирга “Мурувват” уйларига ҳам мунтазам мониторинг ташрифлари амалга оширилиб келинади. Қайд этиш лозимки, ушбу муассасалардан инсон шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларининг камситилишига сабаб бўлмайдиган муносиб шароитлар яратилиши лозим. Омбудсман вакиллари ўрганишларда айни жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишади ҳамда ушбу муассасаларда сақланаётган шахслар мурожаатларини қабул қилишади.
Андижондаги 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
20 Ноя
2022 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Фарғонада вафот этган 15 ёшли бола ўлимида айбланаётган болалар билан учрашди
19 Ноя
Хабарингиз бор, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Вояга етмаганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланган 9-синф ўқувчиси А.Р. вафот этган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан марҳумнинг 17 октябрь куни марказда вақтинча сақланаётган 6 нафар болаларга қўшилганидан сўнг, ушбу болалар ётоқхонасида хонадаги болалар билан ўзаро гап талашиб, жанжал келиб чиқиш оқибатида марҳум А.Р. дўппосланиб унга оғир тан жароҳати етказилгани айтилган эди.
 Евроосиё минтақасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси: Омбудсманларнинг илғор тажриба алмашинуви
17 Ноя
2022 йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Москва шаҳрига қилган хизмат сафари доирасида “Евроосиё минтақасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоси: Омбудсманларнинг илғор тажриба алмашинуви” мавзусидаги VI-халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.
Фарғона вилоятидаги боғчаларда захарланган 45 нафар бола ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган – Болалар Омбудсмани
17 Ноя
Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 22, 39-сонли ва Марғилон шаҳридаги 16, 24 сонли МТМда тарбияланувчи болаларни овқатдан захарлангани ҳолатини Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жойига чиқиб ўрганган эди.
Ойлик маоши олмасдан ишлаётган фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди
17 Ноя
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарёдаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимовга Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро С.Х. мурожаат қилиб, ойлик маоши иш берувчи томонидан тўланмай келинаётгани бўйича мурожаат қилди.
Фарғона вилоятидаги Мурувват уйида яшаётган фуқаролар Омбудсманга қандай масалада мурожаат қилишди
16 Ноя
2022 йилнинг 14 ноябрь куни Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Ўзбекистон туманидаги Қудаш Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига мониторинг ташрифини амалга оширди.