Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Косондаги 10-сонли жазони ижро этиш колонияси ҳолати ўрганилди
19 Июн
Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Косон туманидаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Омбудсманнинг минтақавий вакили ташаббуси билан Наманганнинг чегара ҳудудида сайёр қабул ўтказилди
19 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан вилоят марказидан олисда бўлган чегара ҳудудида аҳоли билан сайёр қабул ташкил  этилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фарзандига зўравонлик қилувчи “ота-она”ларга болалар давлат ҳимоясида эканини эслатиб қўйди
18 Июн
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти шифохоналаридан бирида содир бўлган воқеа, яъни она ўз касалманд боласини аёвсиз калтаклаётгани тасвирланган видео барчани ларзага солди. Бу бизга маълум бўлган ҳолатлардан бири халос. Лекин, тўрт девор орасида яширинча содир бўлаётган ҳолатлар ҳам бор эканини барчамиз биламиз. Афсуски, жамиятда бефарқлик кайфиятининг борлиги сабаб, болаларга нисбатан қилинаётган зўравонлик ҳолатларига қўл силтаб, “менга нима” қабилида иш кўрадиганлар ҳам йўқ эмас.
Фарғонадаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг Омбудсманга мурожаати ижобий ҳал этилди
17 Июн
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Туркистон кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирони бўлган аёл Н.О. мурожаат қилиб, тумандаги тиббий ходимлар хизматидан норози эканлиги, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказилмаётгани, дори-дармон билан таъминланмаётганини билдирган. Шунингдек, унга моддий ёрдам кўрсатилмаётганидан ҳам шикоят қилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашди
16 Июн
2022 йилнинг 16 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Оуэн Мерфи бошчилигидаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) делегацияси аъзолари билан учрашди. Учрашувда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ҳам иштирок этди.
Тошкент вилоятидаги 44 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш ҳақида судга илтимоснома юборилди
16 Июн
2022 йилнинг 1 июнь куни 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини қўллаш масаласидаги мурожаатлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили Рустам Камалов иштирокида кўриб чиқилди.
Навоийда аҳолининг Омбудсман фаолияти ҳақида ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
15 Июн
Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Навоий вилояти Оила ва хотин - қизлар  бошқармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)” тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Қорақалпоғистондаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхонада ўтказилган мониторинг натижалари бўйича берилган тавсиялар инобатга олинди
14 Июн
2022 йил 25 май куни Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов Нукус шаҳридаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхонада сақланаётган шахсларнинг шарт-шароитларини ўрганди.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакилига Шерободдаги манзил-колонияда сақланувчи 10 нафар шахс мурожаат қилди
14 Июн
2022 йил 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков Шеробод туманидаги 41-сон Манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу колония аёл ва эркак маҳкумларнинг жазо ўташига мўлжалланган. Аёл маҳкумалар эркак маҳкумалардан алоҳида сақланади.