2022 йил 31 май куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги Минтақавий вакили Шуҳрат Алимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқи инспектори Ширинхон Умаралиева ҳамда Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Абдувосит Бахромовлар Янгиер шаҳар халқ қабулхонаси биносида фуқаролар сайёр қабулини ташкил этишди.