Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Расмий муносабат
11 Фев
Хабарингиз бор, жорий йилда Озодликнинг YouTube каналида ва бошқа блогерлар томонидан “Боғланган ва "унутилган": Қарши ногирон болалар уйи кузатув камераларидаги тасвирлар” номли видео тарқалди.
Самарқанддаги 7-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслар қандай масалада мурожаат қилишди?
10 Фев
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Самарқанд вилоятидаги 7-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган 3 нафар фуқародан мурожаат юборилган эди. Мазкур мурожаат юзасидан тўлиқ ахборот олиш мақсадида Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Илхомжон Тухтасинов ушбу муассасага ташриф буюрди.
Қонунчилигимизда ўқитувчи мақоми мустаҳкамланиши лозим
09 Фев
Инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида ўқитувчи ва мураббийлар, домлаларнинг, барча таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёсдир.
Болаларни ғаразли ахборот хуружларидан ҳимоялаш бугуннинг долзарб вазифаси
09 Фев
2022 йилнинг 8 февраль куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил А. Юнусова “Халқаро хавфсиз интернет куни”ни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан ташкил этилган давра суҳбатида маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман кўмаги билан 53 нафар маҳкумга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди
08 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) “Ишонч телефони”га Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 28 ва 50-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 25 ҳамда Самарқанд вилоятидаги 38-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 8 нафар маҳкумнинг мурожаатлари келиб тушган эди. Ушбу мурожаатларда, маҳкумлар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг белгиланган қисми ўталган бўлишига қарамай, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаси қўлланилмаётгани баён қилинган.
Омбудсман Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси комиссияси раиси Фатма Аксал билан учрашди
07 Фев
2022 йилнинг 7 февраль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Имкониятларда гендер тенглик комиссияси раиси Фатма Аксал бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. 
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманнинг Қорақолпоғистондаги минтақавий вакили тадбиркор мурожаатини ҳам ижобий ҳал этди
06 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Зухра Реймовага «NUKUSMERBANQURILIS» МЧЖ директори томонидан мурожаат келиб тушди. Унда ёзилишича, Нукус шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби биносида кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича «TURANIMARATQURILISMONTAJ» МЧЖ ўртасида шартнома тузилган.
Омбудсман аралашуви билан мурожаатчига нафақа пули ва кредит олиш учун сертификат берилди
04 Фев
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (Омбудсманга) Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи Б.Ш. мурожаат қилиб, ишга жойлашиш ва нафақа пули ундириб беришни сўраб мурожаат қилган эди.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳужжатларнинг жойлардаги ижроси ўрганилди
03 Фев
Жорий йилнинг 3 феврал куни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор мажлисида иштирок этди. Видеоселекторда Д. Эрматов - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири, А. Муталиев - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бош консультанти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудирлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудирлари мутахассислари иштирок этишди.